2017 йилнинг 7 август куни Тошкент шаҳри ҳудудида 5 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 8 нафар шахс тан жароҳати олган, вафот этганлар йўқ. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.

2017 йилнинг 7 август куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2206 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 583 тасини қўпол турдаги, 24 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 7 август куни жами 579 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган бўлиб, шулардан 249 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 280 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.