Марадона Венесуэла учун Мадуро томонда курашишга тайёрлигини айтди

Жаҳон 09 Август 2017 4887
Фото: AP

Аргентиналик собиқ футболчи, афсонавий Диего Марадона Facebook’даги саҳифасида Венесуэла президенти Николас Мадурони қўллаб-қувватлашини айтди. Унинг айтишича, у Венесуэла озодлиги учун амалдаги ҳукумат томонда курашишга тайёр.

Марадона ўз баёнотида Венесуэланинг марҳум президенти Уго Чавес ғоялари тарафдори – "чавист" эканлигини таъкидлаб ўтган.  

"Биз ҳаётимиз охиригача Уго Чавес издошлари бўлиб қоламиз. Агар Мадуро буюрса, мен озод Венесуэла учун аскар кийимини кийиб, империализмга ва бизда бор энг муқаддас нарса – байроқларимизни эгалламоқчи бўлганларга қарши курашишга тайёрман", деб ёзган Марадона.

"Ўнгларга аралашиб қолган венесуэлаликлар эмас, ҳақиқий венесуэлаликлар яшасин. Чавесга шон-шарафлар! Мадурога шон-шарафлар! Инқилобга шон-шарафлар!", деб ўз мурожаатини якунлаган футболчи. 

ФИФА томондан 20-асрнинг энг яхши футболчиларидан бири деб топилган Марадона Венесуэланинг амалдаги ҳукумати ва шахсан Мадурони бир неча марта қўллаб-қувватлаб чиққан. У 2013 йилги сайловолди кампаниясида Чавеснинг вориси ҳисобланувчи Мадуро ташвиқотида иштирок этган. У сайловларга бир кун қолганда Мадуро билан биргаликда Чавес қабрини зиёрат қилган. Бу эса мухолифатга уларни сайлов олдидан охирги кун ташвиқот ўтказиш тақиқланиши ҳақидаги қонунни бузганликларида айблаш учун сабаб бўлган. 

Венесуэлада Мадуро ва унинг тарафдорлари ҳамда мухолифат кучлари ўртасида сиёсий қарама-қаршилик давом этмоқда. 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5976 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6910 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21876 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50430 Жамият
Ироқ Курдистондаги референдумни тан олмайди 
08:37 27 Жаҳон
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 339 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 621 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 373 Жаҳон
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 518 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 392 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар