Анкара Бишкекдан Фатҳуллоҳ Гуленнинг террорчилик оқими билан кураш бўйича қатъий қадамларни кутмоқда. Бу ҳақда Туркия ва Қирғизистон бош вазирлари Бинали Йилдирим ҳамда Сўронбой Женбековнинг музокаралари давомида таъкидлаб ўтилди, деб хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги.

Анқарадаги “Чанқая” саройида бўлиб ўтган суҳбат давомида ҳукумат раҳбарлари Гулен тарафдорларининг фаолияти икки мамлакатнинг анъанавий дўстона муносабатларига раҳна солмаслиги лозимлигини қайд этишди.

Туркия томонининг кўрсатишича, Қирғизистон ҳукуматидан FETÖ таҳдидига қарши кураш олиб бориш масаласида ҳамкорликни кутмоқда.

Ўз навбатида, Қирғизистон томонининг таъкидлашича, икки давлат ўртасидаги дўстлик ва биродарлик муносабатларини мустаҳкамлаш ҳамда уни янада ривожлантиришга ҳисса қўшишга тайёр.