Кенияда сиртлон экстремистлар мамлакатдаги сайловларни барбод қилиш учун ўрнатган қўлбола бомбанинг портлашига сабабчи бўлди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда. Ламу округи хавфсизлик кучлари вакилининг айтишича, сиртлон бомбани босиб олганда у портлаган. Унинг айтишича, бомба сайлов комиссияси ходимлари ҳаракатланадиган йўлда ўрнатилган бўлган. Комиссия ходимлари овозларни ҳисоб-китоб қилиш учун бюллетенларни ташишлари керак бўлган. 

Кения ҳукумати июль ўртасида "Аш-Шабоб" экстремистик гуруҳи жангарилари ҳужумлари сабабли бир нечта округда комендантлик соатини киритган.

8 августда Кенияда ялпи сайловлар бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра, амалдаги президент Ухуру Кениата ўзининг ягона рақиби – мухолифат етакчиси Раилу Одингуни ортда қолдирмоқда.