Боровский номидаги коллеж ёпилади(ми?)

Жамият 09 Август 2017 53641

Кун.uz таҳририятига мурожаат келиб тушди. Унда П.Ф.Боровский номидаги Тошкент тиббиёт коллежининг тақдири бўйича тарқалган турли маълумотларга ойдинлик киритиш сўралди. 

Мурожаатни юборган фуқаронинг билдиришича, аввал коллеждаги талабалар ота-оналарига ҳужжатларни жанжал-тўполон қилмасдан олиб кетишни айтишган, кейин эса коллеж тугатилгани ва ўқувчилар ҳужжатларини пойтахтдаги бошқа тиббиёт коллежларига олиб кетишдан ўзга чора йўқлиги маълум қилинган. 

Мурожаатни юборган фуқаро Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Боситхонова томонидан юборилган хатни ҳам илова қилган. Унда айтилишича, Ўзбекистон Бош вазирининг 2017 йил 16 июндаги ёзма кўрсатмасига асосан, П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи фаолияти 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб тугатилади.

Хатда билдиришича, шу сабабдан коллеж талабалари ўқишни Тошкент шаҳридаги бошқа тиббиёт коллежларининг тегишли йўналишлари ва курсларига кўчирган ҳолда давом эттиришлари мумкин.

“2017-2018 ўқув йилидан бошлаб П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежига ўқувчиларни қабул қилиш тўхтатилди. Коллежнинг 2-3 босқичлари талабалари ота-оналари билан учрашувларда айнан ушбу коллежни тамомлаганлик ҳақида диплом олиш истаклари қайд этилган, ҳамда ўқувчиларни мажбуран кўчириш турли зиддиятларга олиб келиши мумкин. Тошкент шаҳар ҳокимининг бу масала бўйича тавсияларини ҳисобга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Бош вазирига коллежни ўқувчилар босқичма-босқич тамомлаши ҳақида таклифга эга хат билан мурожаат қилган. Шу муносабат билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу масала ҳал этилгач, у бўйича қўшимча маълумотни тақдим этади”, - дейилади хатда.

Таҳририят масалага ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъул ходимлари билан боғланишга уринди. Улардан бирининг айтишича, бу йил ушбу тиббиёт коллежига қабул ҳақиқатдан ҳам бўлмайди. Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази раҳбари, Соғлиқни сақлаш вазири, ички ишлар ходимлари таълим муассасасининг ўзига бориб, ота-оналарга тегишли тушунтиришлар беришгани айтилди. 

Маълум қилинишича, айни кунда ушбу тиббиёт коллежининг 2-3 босқич талабаларини йўналиши бўйича 3 та таълим муассасасига кўчириш бўйича қарор лойиҳаси тайёрланмоқда. 

Ўз лавозимини ошкор этишни хоҳламаган бошқа бир ходимнинг сўзларига кўра эса, айни дамда талабалар ва ота-оналар ўртасида фақатгина “Сен қаерда ўқийсан?”, “Фарзандингизни қаерда ўқитасиз?” саволларига эга сўров ўтказилмоқда. П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи бўйича ҳозирда таҳлил кетаётгани айтилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ходимининг сўзларига кўра, яқин кунларда бу борада расмий маълумот берилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 1 июнь куни П.Ф.Боровский номидаги Тошкент тиббиёт коллежининг 1999 йилда туғилган, 17 ёшли талабаси Жасур Ибрагимов ўз курсдошлари томонидан калтакланиши оқибатида ўзига етказилган жароҳатлар ва ўтказилган мураккаб операцияларга дош бермасдан оламдан ўтди. 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14340 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11517 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47003 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8374 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 295 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1582 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1803 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар