Божхона қўмитаси диний экстремизм, терроризмга қарши кураш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди

Жамият 09 Август 2017 3810
Фото: Давлат божхона қўмитаси

Давлат божхона қўмитаси томонидан “Божхона органлари томонидан диний экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ташкилий-амалий чора-тадбирлар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Анжуманда журналистларга мавзу юзасидан Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари Г.Шукуров ахборот берди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу масала 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида ҳам ўз ифодасини топган. Дастурда Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қаторида божхона органларига ҳам диний экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича ташкилий-амалий чора-тадбирларни кучайтириш юклатилган.

Халқаро майдонда турли экстремистик ва террористик ташкилотлар томонидан дунё аҳолисига қарши амалга оширилаётган хунрезликлар, ўзларини сафларини тўлдириш мақсадида фуқаролар, айниқса, ёшлар орасида ўзларининг ғояларини тарғиб этишга бўлган уринишлар жуда фаол олиб борилмоқда. Шундан келиб чиқиб, божхона органлари томонидан мамлакат божхона чегаралари орқали диний экстремизм, терроризм ва бошқа турдаги таъқиқланган материалларни кириб келишига қарши курашиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон Мусулмонлар идоралари билан ўзаро яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган. Жумладан, божхона ходимларининг мазкур йўналишдаги билим малакасини ошириш мақсадида Дин ишлари бўйича қўмитаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 3-5 июль кунлари Тошкент Ислом университетида 32 нафар божхона ходимлари иштирокида семинар тренинг ўтказилиб, соҳада эришилган ютуқлар ҳамда келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар юзасидан ўзаро фикрлар алмашилди.

Бундан ташқари, Олий ҳарбий божхона институтида чегара божхона постлари ҳамда халқаро аэропортларда хизмат қилаётган божхона ходимлари учун диний экстремизм, терроризм ва бошқа таъқиқланган материалларнинг божхона чегаралари орқали олиб ўтилишига қарши курашиш борасида бир қатор малака ошириш курслари ташкил этилмоқда.

Тадбирда журналистларга диний мазмундаги материалларни республикага олиб киришнинг амалдаги тартиблари ҳақида маълумотлар берилди. Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” ги Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ, чет элда нашр этилган диний адабиётларни олиб келиш ва тарқатиш, уларнинг мазмуни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилганидан кейингина амалга оширилади.

Бундай адабиётларни олиб келиш, сотиш ва тарқатишга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг рухсати билан йўл қўйилади. Ушбу турдаги фаолият Вазирлар Маҳкамасининг “Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2014 йил 20 январдаги 10-сонли қарорига мувофиқ тартибга солинади.

Тадбирда мавзуга доир статистик рақамлар ва аниқ мисолларга тўхталиб ўтилди. Давлат божхона қўмитаси томонидан мазкур йўналишда амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2017 йилнинг ўтган 7 ойи давомида 339 та ҳолатда 14 мингдан ортиқ диний экстремистик, ақидапарастлик ва бошқа диний мазмундаги материалларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб ўтилиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланди.

Бу йўналишда аҳоли орасида кенг миқёсда олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ҳамда профилактик чора-тадбирлар самараси ўлароқ, ушбу йўналишдаги ҳуқуқбузарликлар ҳамда далилий ашё тариқасида ушлаб қолинган материаллар сони бўйича кўрсаткичлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 баробар камайишига эришилди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8285 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8992 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9785 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34949 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51612 Жамият
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 10 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 236 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 182 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Ўзбекистонлик йигит АҚШдаги фильмлар танловида ғолиб бўлди
Кўпроқ янгиликлар