Черногория пойтахти Подгорицада кучли портлаш юз берди. Бу ҳақда RTCG хабар тарқатган.

Портлаш шаҳардаги ибодатхонадан унча узоқ бўлмаган ерда жойлашган офисли бинода маҳаллий вақт билан соат 3:00лар атрофида (Тошкент вақти билан соат 6:00да) юз берган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади. Қўшни бинолар зарарланди, бундан ташқари, бир неча автомобилга ҳам зарар етган.

Портлаш шаҳарнинг барча қисмларида эшитилган. Полиция воқеага нима сабаб бўлганини аниқлаштирмоқда.