Disney компанияси Netflix билан ҳамкорликни тўхтатади

Технология 09 Август 2017 1254

Американинг Disney кинокомпанияси Netflix стриминг платформасидан ўз фильмларини олиб, шахсий платформасини ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида The Walt Disney'нинг ижрочи директори Роберт Айгернинг берган маълумотига асосланиб, CNBC телеканали хабар берди. 

Унинг сўзларига кўра, онлайн-платформа 2019 йилда АҚШда ишга тушади, кейинчалик бошқа мамлакатларга ҳам ўтилади. Айгернинг таъкидлашича, компаниянинг Netflix билан алоқалари яхши, шундай бўлса-да, у имкониятдан фойдаланиб бу сервисдан ўз контентини олишга қарор қилди. Кинокомпания директори Netflix'дан  Disney фильмлари йўқолишини айтди, шу жумладан Pixar студиясида олинган фильмлар ҳам. Netflix'нинг маълум қилишича, 2018 йилнинг охирига қадар сервисда Disney фильмларини кўриш мумкин. Ундан кейин эса платформада Marvel'нинг сериалларигина қолади. 

Айгернинг айтишича, платформа ишга тушиши билан унда Disney'нинг янги фильмлари тақдим этилади. 2019 йилда кинотеатрларда премьераси кутилаётган "Ўйинчоқлар тарихи-4", "Музлаган қалб-2", шунингдек "Қирол Шер" янги бадиий фильми платформанинг илк фильмлари бўлади. 

Бундан ташқари, Disney 2018 йилнинг бошида ESPN спорт телеканали стримингини ишга туширишни режалаштирмоқда. Унда йилига 10 минг спорт тадбири трансляция қилинади. Шунингдек Disney ўзининг технологик қудратини ошириш учун 1,58 миллиард долларга BAM Tech компаниясининг назорат акцияларини харид қилиши кутилмоқда. 2016 йилнинг августида Disney бу компаниянинг 33 фоизини сотиб олган. 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20300 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23678 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12126 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13111 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42391 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53525 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48049 Lifestyle
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 297 Жаҳон
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
17:57 752 Жамият
КХДР Гуам оролига уюштириладиган тахминий ҳужум  видеосини тақдим этди
17:55 729 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар