Эрон президенти Ҳасан Руҳоний уч аёлни ҳукуматдаги лавозимларга тайинлади. Бу мамлакат вазирлар маҳкамаси шундай таклиф билан чиққанидан сўнг рўй берди, дейилади президент сайтидаги хабарда.

Аввал ҳукуматдаги лавозимларга даъвогарлар орасида ҳар доим эркаклар бўлиб келганди.

Таъкидланишича, аёллар ва оила ишлари бўйича вице-президент лавозимига Маъсума Ибтекор, ҳуқуқий масалалар бўйича вице-президент лавозимига Лая Жўнайдий, фуқаролар ҳуқуқлари бўйича ёрдамчи лавозимига эса Шахиндот Мўлавердий тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, 5 август куни Эрон президенти Ҳасан Руҳоний давлат раҳбари лавозимига расман киришди.

19 май куни Руҳоний сайловчиларнинг 57 фоиз овозини қўлга киритиб, президентлик сайловларида ғалаба қозонди.