Фирибгар электрчилар МИБ томонидан қўлга олинди

Жамият 09 Август 2017 37149

5 август куни Мажбурий ижро бюроси Булунғур тумани бўлимига тумандаги «Соҳибкор» МФЙ Оқтепамитан қишлоғида яшовчи фуқаро Сирожиддин Эргашев мурожаат қилади.

Ўз Мурожаатида С.Эргашев Булунғур туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари Қодиров Маъруф ва Шавкат Эргашев ундан 2016 йилнинг ёз ойларида электр энергиядан мавжуд бўлган 540 минг сўм қарздорликни ва янги пластик электр ҳисоблагични ўрнатиб бериш эвазига 700 минг сўм пулларини олиб, ҳозирги кунга қадар пулларни қайтармай, янги электр ҳисоблагични ўрнатиб бермаётганлигини баён этган ва уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

6 август куни соат тахминан 19:00 ларда Мажбурий ижро буюроси Самарқанд вилояти бошқармаси ва Булунғур туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Булунғур туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари Маъруф Қодиров ва Шавкат Эргашевлар фирибгарлик йўли билан қўлга киритган 700 минг сўм пулнинг 150 минг сўмини фуқаро Сирожиддин Эргашевга қайтариб беришаётган вақтда тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган.

Мажбурий ижро бюроси Булунғур тумани ходимлари томонидан дастлабки олиб борилган тергов-суриштирув ишлари натижасида фуқаро Маъруф Қодиров ва Шавкат Эргашевлар ўз айбларига иқрор бўлиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган 700 минг сўмдан қолган 550 минг сўмини ўз ихтиёри билан тақдим этган. Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Булунғур тумани бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.   

Фарҳод Норбўтаев,
журналист

Кўпроқ янгиликлар