Хитой шимоли-ғарбида янги кучли зилзила юз берди, унинг кучи 6,6 баллни ташкил қилган. Бу ҳақда Синьхуа  хабар бермоқда

Зилзила маркази Шинжон-Уйғур мухтор туманидаги Урумчи шаҳридан 400 км узоқликда, ўчоғи эса 20 км чуқурликда бўлган. Зилзила юз берган ҳудуд Хитой-Қозоғистон чегараси яқинида жойлашган. Ҳозирча вайроналар ва жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган. 

Бундан аввал Хитойнинг марказий вилояти Сичуанда 7 магнитудали зилзила юз берганди. Охирги маълумотларга кўра, зилзила оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлган, 164 киши жароҳат олган.