Хитойнинг Сичуань вилоятидаги Цзючао аҳоли пунктидан зилзила туфайли 31,5 минг сайёҳ хавфсиз жойга кўчирилди. Бу ҳақда CGTN хабар бермоқда.

Аввалроқ ХХРнинг Сичуань вилоятида 8 август куни юз берган ер силкиниши туфайли ҳалок бўлганлар сони 12 кишига етгани хабар қилинганди. Сўнгги маълумотларга кўра, 175 инсон жабрланган.

9 август куни Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор туманида ҳам кучли зилзила юз берди.