Хитойнинг илк орбитал станцияси 2018 йилда Ерга қулаши аниқланди

Жаҳон 09 Август 2017 5467
Фото: rt.com

2018 йил январида Ерга Хитойнинг илк орбитал коинот станцияси Tiangong-1 қулаши аниқланди. Бундай фикрга олимлар келишди, деб хабар бермоқда Space.com портали.

Бу станция 2011 йилда ишга туширилган ва ҳали фойдаланишга яроқли, бироқ Хитой ундан фойдаланишдан воз кечган ва 2013 йилдан бери ишлатмай келади.

Tiangong-1 Ер устида 349 км баландликда учмоқда ва ҳар куни 160 метрга пастламоқда. Станцияга юбориладиган қўшимча қурилмалар 8 тонналик конструкция қулаши олдини олиши мумкин. Бироқ хитойлик олимлар бундай ҳаракатларнинг мақсадга мувофиқлигига шубҳа билдиришмоқда. Хитой кўринишича, станцияни қутқариш учун ҳеч қандай уринишларни амалга оширмайди, чунки 2016 йилдан бери замонавийроқ бўлган Tiangong-2 станциясидан фойдаланиб келади.

Кўпроқ янгиликлар