Instagram янги функция - биргаликдаги жонли эфир синовлари бошланиши ҳақида маълум қилди, унда тўғридан тўғри узатиладиган трансляцияга меҳмонни қўшиш мумкин бўлади. Бу ҳақида ижтимоий тармоқ матбуот хизматида хабар берилди. 

"Тўғридан тўғри эфирга чиқиш — ўз дўстлари ва фолловерлари билан мулоқот қилишга мўлжалланган қизиқарли формат, бироқ бутун дунё билан "бирга бир" чиқиш баъзилар учун ноқулай. Янги функция трансляцияга меҳмонни қўшиш имконини беради, фолловерлар эса аввалгидек "лайк" босишлари ва изоҳ қолдиришлари мумкин бўлади", - дейилади матбуот релизида. 

Маълум қилинишича, ҳозирда функциядан фойдаланувчилар сони чекланган, лекин бир неча ойдан сўнг у тўлиқ ҳажмда ишга тушади.