Кеча, 8 август куни Кенияда ўтказилган президентлик сайловида мағлуб бўлган номзод Раила Одинга натижалардан норози эканини билдирган. Маҳаллий раҳбарият номзоднинг бундай мурожаати халқ орасида турфа зиддиятларни келтириб чиқариши мумкинлигидан хавотирда.

Раила бундай фикрни сайловчиларнинг деярли сўнгги чорак қисми овоз бераётган бир пайтда, яъни умумий овозларнинг 45 фоизга яқинини тўплаган паллада билдирган. Матбуот анжумани чоғи у «овозлар қалбакилаштирилаётганидан норози» эканини айтган. Расмий натижа ҳали эълон қилинмаган бўлса ҳам ўтказилган президентлик сайловида унинг Кеньяттанинг мувафаққияти эътироф этилмоқда. 

Кения қонунчилигига кўра, сайлов ўтказилган ҳар бир участкада овозлар сони ҳисоблаб чиқилиб, сўнгра улар махсус сайлов натижаларини мониторинг қилиб борувчи веб-сайтга киритилади. Аммо, амалдаги давлат раҳбарига ўзини мухолифат, деб билган, Раила Одинга партия агентлари орқали бу натижалар ҳақиқий эмаслигини исботламоқчи бўлмоқда.

Одинга сўнгги иккита президентлик сайловларида ҳам мағлуб бўлган, 2007 йилдаги унинг халққа мурожаати ва бугунги кунда билдирилаётган фикрининг ўхшаши янграганидан сўнг, аҳоли орасида тўс-тўполон бошланишига сабаб бўлган эди. Ўша пайтда 1,200 нафардан ортиқ киши кўча норозилик ҳаракатларида ҳалок бўлган.