Қисқа муддатларда товар ва хизматларингиз сотуви бир неча баробар ортишини истайсизми?

Технология 09 Август 2017 10607

Ўзбекистонда интернет маркетинг соҳасида етакчи савдо брендларидан бири бўлган Zipwolf (www.zipwolf.com) бренди асосчиси Маркетолог Умиджон Ахунжонов билан суҳбат.

- Интернетда реклама деганда нимани тушуниш лозим?

Биласизми, интернет реклама жуда кўп тармоққа эга бўлган соҳа. Интернет рекламасининг бир нечта турларини келтирган ҳолда ҳар бир тур бўйича атрофлича тушунтириш бериб ўтишга ҳаракат қиламан.

Ижтимоий тармоқларда реклама:

Статистик маълумотларга юзлансак, бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг ярмидан кўпи бевосита шахсий компьютерлар ва асосан мобил телефонлар орқали интернетдан фаол фойдаланишмоқда – бу қарийб 16 миллиондан ортиқ ўзбекистонликлар, тадбиркор тили билан айтганда, 16 миллиондан ортиқ салоҳиятли харидорлар деганидир. Яна статистикага юзлансак, Одноклассники дан фойдаланувчи ўзбекистонликлар қарийб 3 миллион кишини ва Фейсбукдан фойдаланувчилар 1 миллиондан ортиқ миқдорни ташкил этади.

Ижтимоий тармоқлардаги реклама асосан компаниялар бренди остида онлайн аудитория учун “қизиқарли” ва “фойдали” турли мақола, цитата, дизайн, промо-акция ва видео типидаги контентларни аудитория билан улашиш орқали кечади. Онлайн аудитория ўзи ёқтирган контентга “нравится” ва “поделиться” босиши ушбу контентнинг вирусли тарқалишига олиб келади.

Ижтимоий тармоқларда асосан икки турдаги рекламалар олиб борилади:

1. Вирусли характердаги “қизиқарли” ва “фойдали” контентлар ишлаб чиқиш асосидаги рекламалар (вирусли тарқалади, брендни имиджини ёйишга хизмат қилади);

2. Пуллик (per click) рекламалар (сотувни рағбатлантиради).

3. Қидирув тизимларидаги реклама:

Барчамиз google.com ва yandex.ru каби қидирув тизимларидан фаол фойдаланамиз. Бу тизимларда асосан ўзимизга керакли бўлган бирор турдаги маълумотлар бўйича қидирув мурожаатларини амалга оширамиз. Ўзбекистондан ушбу иккала қидирув тизимига бир ойда ўртача 70 миллиондан ортиқ мурожаатлар қилинади.

Мисол ўрнида; “купить квартиру в Ташкенте” сўз бирикмаси орқали Ўзбекистон бўйича бир ойда ўртача 1035 та мурожаатлар бўлади. Бунинг бизнесга нима аҳамияти бор дерсиз? Айни 1035 та мурожаатларнинг барчасида сизнинг компаниянгизнинг веб саҳифаси энг биринчи ўринда тақдим этилса, қидирувчининг асосан қидирув натижасининг энг биринчи 3-5 веб саҳифасига мурожаат қилишини инобатга олсак, сизнинг веб-саҳифангиз ойлик ўртача 200-300 атрофидаги ташриф буюрувчига эга бўлади. Жуда ҳам пессимистик ечимда, агар ташриф буюрувчиларнинг атиги 1 фоизи сизнинг харидорингизга айланса ҳам, бу бир ойда сиз 2-3 та квартира соттингиз дегани, шундай эмасми?

4. Контекст реклама:

Контекст реклама ҳам қидирув тизимлари билан боғлиқ бўлиб, бу турдаги рекламада сиз қидирув учун ишлатган иборадан келиб чиқиб, қидирув тизимларининг яқин ҳамкорлари бўлган миллионлаб бошқа веб-саҳифаларга кейинчалик ташриф буюрганингизда сизга айни қидирув сўзи билан боғлиқ интернет баннер рекламалар кўрсатилади.

Бундан ташқари, “ремаркетинг” типидаги контекст рекламалар қидирув тизимлари бўйича бир марта ташриф буюрган веб-саҳифангизга алоқадор интернет баннер рекламаларнинг кейинчалик ҳам сизни бошқа веб-саҳифаларда ҳам таъқиб этиши билан характерланади.

5. Email реклама:

Бу турдаги рекламалар интернет компаниялари базасида мавжуд (минглаб) электрон почта эгаларига сизнинг маҳсулот ёки хизматларингиз таклифини ўзида акс эттирган электрон хабарлар юбориш билан характерланади. Одатда бу турдаги рекламалар 2-4 фоиз самарага эга бўлиб, юборилган ҳар юз кишилик хабарлардан 2-4 дона потенциал харидор топиш мумкин бўлади.

6. PR мақола ва интернет баннер типидаги рекламалар:

Бу турдаги рекламалар асосан кўп сонли ташриф буюрувчиларига эга бўлган веб саҳифаларга компания, унинг маҳсулотлари ва хизматлари тўғрисида PR мақола ёки баннер кўринишида жойлаштириладиган рекламалардир. Ўзбекистонда кунлик 250-300 минг кишилик ташриф буюрувчисига эга бўлган www.kun.uz, www.daryo.uz каби веб саҳифаларга рекламалар жойлаштириш яхши самара бериши мумкин.

Интернет реклама юқоридаги 5 турдаги реклама билангина чекланмайди. Бундан ташқари Telegram, Wechat, Whatsapp ва Instagram каби ижтимоий тармоқларнинг, Youtube ва Mail.ru каби веб саҳифаларнинг ҳам юқори реклама имкониятлари мавжуд.

- Бугунги кунда интернет рекламанинг Ўзбекистондаги ўрни ва аҳамияти ҳақида сўзлаб берсангиз.

Гарчи асосий реклама манбалари сифатида биз телевидение, радио, газета, журналлар ва йўл чети баннерларидан фойдаланиб ўрганган бўлсакда, кичик бизнесларнинг айни манбаларда реклама жойлаштиришлари арзон тушмайди. Иккинчи тарафдан, агар, бугунги кун истеъмолчисини кузатсангиз, у ҳар қандай реклама манбаларидан биринчи таъсирни олгач, иккинчи қадам сифатида айни бренд ҳақида батафсилроқ маълумот ўрганиш учун албатта интернетга мурожаат қилади. Айтишим мумкинки, интернет реклама тадбиркорларимизга ўз хизмат ва маҳсулотларини энг арзон йўлда энг самарали реклама қилишлари учун имкон яратади.

- Янги ташкил этилган бизнеслар учун ўз веб саҳифасига эга бўлиш қай даражада муҳим деб ўйлайсиз?

Бугунги кунда ўз веб саҳифасига эга бўлмаган бизнесларни 90-йилларнинг телефон рақамига эга бўлмаган бизнесларига қиёслаш мумкин. Умуман олганда, интернет рекламаларининг бир қисми бевосита компания веб саҳифаси бўлишини талаб этади (масалан, қидирув бўйича оптималлаштириш). Бундан ташқари, интернет рекламаларда асосий мақсад потенциал харидорларни компания веб саҳифасига олиб ўтиш ҳисобланади. Компанияларнинг веб саҳифаси қидирувчи ёки ташриф буюрувчиларда айни брендга нисбатан ишонч хиссини уйғотувчи восита десак ҳам айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

- Қизиқувчилар сиз ва сизнинг компаниянгиз билан қандай боғланишлари мумкин?

Интернет реклама ва унинг тадбиркорларимиз бизнесларини силжитишдаги амалий роли бўйича чуқурроқ ўрганмоқчи бўлган ва компаниямиз янгиликларидан мунтазам хабардор бўлишни истаган тадбиркорларимиз учун:

Телефон: 8 (371) 233-49-03

Электрон манзил: info@zipwolf.com

Telegram: https://t.me/ZIPWOLF

Facebook: https://www.facebook.com/zipwolf.zipwolf/

Реклама ҳуқуқи асосида

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 82469 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42649 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49169 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8316 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19324 Ўзбекистон
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 561 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 669 Жаҳон
Шарлотсвиллдаги тўқнашувлар қурбонининг онаси Трамп билан суҳбатлашишдан бош тортди
20:40 863 Жаҳон
B1 ва ундан юқори сертификат билан бакалавриатга ўқишга киришда чет тилидан озод қилинади
Кўпроқ янгиликлар