Lenovo янги смартфонини тақдим этди

Технология 09 Август 2017 7066
Фото: Lenovo

Lenovo компанияси Lenovo K8 Note смартфонини намойиш қилди. Бу ҳақида Android Authority хабар берди. 

Янги қурилма 5,5 дюймли Full HD дисплейга эга бўлиб, ўн ядроли MediaTek Helio X23 процессори базасида ишлайди. Смартфон 3 ёки 4 Гб'ли оператив хотира ва 32 ёки 64 Гб'ли ички хотира билан таъминланади. 

Бундан ташқари, K8 Note 13 ва 5 мегапикселли икки модулдан иборат асосий камера, шунингдек 13 мегапикселли фронтал сенсорга эга. Қурилма аккумулятори 4000 мАс сиғимли бўлиб, Turbo Charging технологияси бўйича тезкор зарядни қўллаб-қувватлайди. 

K8 Note сотувлари 18 августда бошланади. Кичик модель нархи - 205 доллар, 64 Гб'ли версияси эса харидорларга 220 долларга тушади. 

Кўпроқ янгиликлар