Масъулиятсиз темир йўл ходимларига нисбатан кескин чоралар кўрилади

Жамият 09 Август 2017 9764

Йўловчиларга нисбатан қўпол муомалада бўлаётган ва ўз вазифасини суистеъмол қилаётган темир йўл ходимларига нисбатан кескин чоралар кўрилади. Бу ҳақида 2017 йил 9 август куни бўлиб ўтган Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида иштирок этган "Кун" мухбири хабар беради. 

Маълумотларга кўра, 2017 йил бошидан шу кунга қадар Президент виртуал қабулхонасига темир йўл ходимларининг йўловчиларга бўлган муносабати ва поездларнинг санитар-гигиеник ҳолати юзасидан жами 18 мурожаат келиб тушган.  Барча мурожаатлар ўрганиб чиқилган ва айрим йўловчиларнинг ўзлари билан юзма-юз учрашган ҳолда мавжуд муаммолар бартараф этилган. 

"Агарда йўловчилар темир йўл ходимларининг хизмати ва муомаласидан норози бўлишса, чипта олиш жараёнида қандайдир муаммоларга дуч келишса, албатта, тегишли идорага мурожаат қилишлиги мумкин. Биз барча муаммо ва камчиликни ўрганиб чиқиб, ўз вазифасини суистеъмол қилган ходимларга нисбатан қаттиқ чоралар кўрамиз. Фуқароларнинг мурожаати суриштирувлар натижасида ўз тасдиғини топса, касбига лоқайдлик билан қараган ходимларнинг меҳнат шартномаларини бекор қилиш чоралари энг катта жазо сифатида қўлланилади", дея маълум қилди “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ вакили. 

Ҳозирги кунда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида 73 минг нафар юқори малакали инженер-техник ходим ва мутахассислар, йўлсозлар, машинистларни ишчи ва хизматчилар фаолият юритиб келишмоқда.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 82469 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42649 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49169 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8316 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19324 Ўзбекистон
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 561 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 669 Жаҳон
Шарлотсвиллдаги тўқнашувлар қурбонининг онаси Трамп билан суҳбатлашишдан бош тортди
20:40 863 Жаҳон
B1 ва ундан юқори сертификат билан бакалавриатга ўқишга киришда чет тилидан озод қилинади
Кўпроқ янгиликлар