Мисрнинг Шарм-аш-Шайх курорти яқинида сайёҳлар автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учради. Авария натижасида 25га яқин одам жабрланган. Баъзи маълумотларга кўра, автобус маҳаллий меҳмонхоналардан бирига тегишлидир.

ТАСС ахборот агентлигининг маълум қилишича, автобус автотрассада тўнтарилиб кетган. Воқеа жойига бир нечта тиббий ёрдам  машиналари етиб келган. Фалокат сабаблари ва тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.