Мисрнинг Шимолий Синай вилоятида қуролли ҳужум натижасида уч нафар полиция ходими ва бир ҳарбий ҳалок бўлди. 

Миср хавфсизлик кучларидаги манбаларнинг "Анадолу"га хабар беришича, Биар-Ал-Абд туманидаги қишлоқлардан бири яқинида номаълум кимсалар полиция ходимлари ва ҳарбийлар бўлган автомобилни ўққа тутишган. 

Ҳужум учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч ким ўз бўйнига олмаган.

Минтақадаги "Вилаят Синай" гуруҳи ИШИД террорчи ташкилотининг маҳаллий бўлими ҳисобланади. 2014 йилнинг ноябрига қадар у "Ансор Байт Ал-Мақдас" номи билан танилган. Ўшанда гуруҳ раҳбарлари унинг номини "Вилаят Синай"га ўзгартиришган ва ИШИДга содиқлик билдиришган. 

Миср хавфсизлик кучлари 2013 йилнинг сентябридан буён Шимолий Синайда кенг кўламли аксилтеррор операцияларини ўтказиб келишади.