Франциядаги трассалардан бирида 9 август куни эрталаб Париж яқинида ҳарбийлар гуруҳи устига автомобилда бостириб борган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда BFMTV хабар бермоқда.

Телеканал маълумотига кўра, гумонланувчи қўлга олиш чоғида яраланган. Амалиёт Левалуа-Перреда франциялик ҳарбийларга ҳужум қилиш ҳолатини тергов қилиш доирасида ўтказилди.

Айни дамда қўлга олинган шахс ҳарбийларга ҳужумда гумонланувчи эканлигини аниқлаш бўйича текширувлар ўтказилмоқда.

Шу билан бирга, France Info’нинг мамлакат адлия вазирлигидаги манбаси иддао қилишича, қўлга олинган шахс аскарларга ҳужум қилишда гумонланувчидир. Манбанинг сўзларига кўра, қўлга олиш амалиёти А16 трассасида амалга оширилган.

Аввалроқ Париж яқинида автомобиль ҳарбийлар гуруҳи устига бостириб борилгани хабар берилганди.