Пентагон раҳбари Шимолий Корея халқининг "йўқ бўлиб кетиши" билан таҳдид қилди

Жаҳон 09 Август 2017 15301
Фото: AP Photo / Jacquelyn Martin

Шимолий Корея ўзининг ядровий дастурини ёпиши ва "тузумнинг интиҳоси ва халқнинг халокатига олиб келувчи" қадамлардан воз кечиши лозим, деб айтди Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис.

Мэттис Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Инни "БМТ хавфсизлик кенгашининг ягона позицияси ва бутун дунё ҳукуматлари баёнотлари"ни эътиборга олишга чақирди. Мэттиснинг айтишича, улар Пхеньян "глобал хавфсизлик ва барқарорликка хавф солиши"ни тан олганлар.

"Шимолий Корея ўзини яккалашни тўхтатиши ва ядровий қуролга эгалик қилишга уринишидан воз кечиши фойдасига танлов қилиши керак. Шимолий Корея ўз тузумининг якунланиши ва халқининг ҳалокатига олиб келувчи ҳар қандай ҳаракатни муҳокама қилишни тўхтатиши керак", деб айтган Мэттис. 

Мэттис Шимолий Корея қурол-аслаҳа пойгаси ва исталган можарода мағлуб бўлишига ишончи комиллигини айтди. "АҚШ ва унинг иттифоқдошларининг бирлашган ҳарбий кучлари бугунги кунда Ерда энг аниқ, энг машқ қилган ва ишончли мудофаалар ва ҳужум қилиш имкониятларига эга", деб таъкидлаб ўтган Пентагон раҳбари. 

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп агар Шимолий Корея томондан АҚШга ростмана таҳдид бўлса, унга қарши "олов ва ғазаб ила" жавоб бериш билан таҳдид қилганди. 

Кўпроқ янгиликлар