«Монако» ҳужумчиси Килиан Мбаппе фаолиятини «ПСЖ»да давом эттиришга яқин.

Telefoot манбаси тарқатган хабарга кўра, 18 ёшли ушбу француз Париж клубига ўтишга розилик билдирган.

Унга «ПСЖ» президенти Носир Ал-Хелайфий қўнғироқ қилган. У футболчининг оиласи билан ҳам боғланган. Мбаппенинг қарорига Неймар Францияга келгани таъсир кўрсатган, у бразилиялик юлдуз билан бирга тўп суриш учун «Реал», «Барселона» ва «Манчестер Сити» каби клубларга ўтиш вариантларидан воз кечган.

Парижликлар унинг трансфери учун 155 миллион евро сарфлашга тайёр бўлиб турибди.

Бундан аввалги хабарларда «Монако» «Реал» томонидан ҳам жиддий қизиқиш мавжуд Мбаппени 200 млн еврога сотиши мумкинлигини маълум қилганди.

«ПСЖ» катта маблағ эвазига Мбаппени сотиб олмоқчи