Бошқирдистонда гаражнинг ичида нарколаборатория ташкил қилиб, у ерда 92 туп наша гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида етиштирган ўзбекистонлик фуқаро 9 йил ва 4 ойлик қаттиқ режимдаги колония жазосига маҳкум этилди. Бу ҳақда Россия Бош прокуратураси сешанба куни хабар қилган.

Аниқланишича, ушбу шахс февралда Альшеевск туманининг Раев қишлоғидаги гаражни ижарага олган. Сўнг бу ерда гиёҳвандлик воситасини етиштириш учун махсус ёритиш қурилмалари, газли ва ультрабинафша чироқлар, ҳарорат ўлчагичлар, таймерлар сотиб олган. Шу тариқа, у 92 туп нашани сотиш мақсадида етиштирган.

"Суд эркакни 9 йил ва 4 ойга қаттиқ режимдаги ахлоқ тузатиш колониясига маҳкум этди", - дейилади хабарда.