Самарқандда Ёшлар иттифоқи ёш фeрмeр ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди

Жамият 09 Август 2017 3555

Жорий йилнинг 7–8 август кунлари Самарқанд вилоятида вилоятнинг ёш фермер ва тадбикорлари билан очиқ мулоқотлар бўлиб ўтди. Очиқ мулоқотлар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий Кенгаши, вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят Кенгаши ва ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан ташкил қилинди.

Икки кунлик очиқ мулоқотларда дастлаб ёш фермерлар Самарқанд туманида «Аъзам Азамат Агро» кўп тармоқли фермер хўжалигида ташкил этилган ёш фермерлар учун очиқ мулоқотда Ёшлар иттифоқининг марказий Кенгаши бўлим мудири Бахтиёр Мамадалиев ва Бунёд Ғофуров, шунингдек, вилоятдаги банклар, давлат солиқ қўмитаси, Савдо саноат палатаси, Ягона дарча ва бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этиб ёш фермерларнинг таклиф ва муаммоларини тингладилар.

Очиқ мулоқот давомида ёш фермерлар учун «Аъзам Азамат Агро» кўп тармоқли фермер хўжалигида ҳамда туманда жойлашган «Агромир» ишлаб чиқариш корхонасига саёҳат ташкил этилди.

Очиқ мулоқотнинг иккинчи куни Ургут эркин иқтисодий зонасида ташкил қилинди ва ёш тадбиркорлар учун Ургут эркин иқтисодий зонасига бизнес-саёҳат уюштирилди. Саёҳат давомида ёш тадбикорлар эркин иқтисодий зонада яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Шундан сўнг ёш тадбиркорлар очиқ мулоқотда ўз фаолиятларида учраётган айрим муаммолар ҳақида сўз очишди, тадбиркорлик фаолияти учун янги имкониятлар ва таклифлар ҳақида фикрлар билдиришди.

Ўз мухбиримиз.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95028 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46333 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51564 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9277 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20088 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 364 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 436 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 396 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар