Тиллерсон: Ким Чен Ин дипломатик тилни тушунмайди

Жаҳон 09 Август 2017 7793

АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг маълум қилишича, президент Дональд Трамп Вашингтоннинг “ўт ва қаҳри” ҳақидаги сўзлари билан КХДРга кучли хабар юборишга ҳаракат қилган. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Тиллерсон бу ҳақда Гуам оролига йўл олаётган вақтида журналистларга айтиб ўтган. Оролда АҚШ ҳарбий базалари бор ҳамда Пхеньян айнан уларга зарба бериш билан таҳдид қилди.

“Менинг фикримча, президент Шимолий Кореяга унинг етакчиси Ким Чен Ин тушунадиган тилда кучли хабар юборди”, - дея таъкидлаб ўтган Давлат департаменти раҳбари.

Тиллерсоннинг қайд этишича, АҚШ шимолий кореялик диктатор деб ҳисобловчи Ким Чен Ин “афтидан, дипломатик тилни тушунмайди”.

9 августга ўтар кечаси Шимолий Корея қуролли кучлари АҚШнинг ҳарбий базалари бўлган Гуам оролига ракета зарбалари бериш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида маълум қилди.

АҚШ президенти Дональд Трамп эса бунга жавобан, КХДР АҚШга таҳдид қилишда давом этадиган бўлса, уни Вашингтоннинг “ўт ва қаҳри” кутаётганини айтди.

Германия ҳукумати бу борада Хитой ва Россияга чақириқ билан чиқди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 98002 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47235 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52123 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9508 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20290 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 1079 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 409 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1645 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 2330 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 993 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар