Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги ОАВнинг Туркия курортларида Коксаки вируси тарқагани ҳақидаги хабарини рад этди.

Вазирликда таъкидланишича, вазирлик вакиллари Анталияда тергов ўтказиб, 7 нафар украиналик сайёҳда тери тошмаси қайд қилинганини аниқлашган. 
 
"Вазирлигимизнинг фикрича, бундай ҳолатлар исталган давлатда юз бериши мумкин. Тергов натижаларига кўра айтиш мумкинки, эпидемия ҳақида ҳеч қандай гап бўлиши мумкин эмас", деб айтилган вазирликда ва сайёҳлар мамлакатда бемайлихотир дам олишлари мумкинлиги таъкидланган.
 
Аввалроқ ОАВда ўнлаб дам олувчилар вирус сабабли таътилларини зудлик билан якунлашга мажбур бўлганлари маълум қилинганди. Туркия ҳукумати сайёҳлар орасида Коксаки вируси тарқагани ҳақидаги хабарни инкор этган.
 
Одатда, Коксаки вируси ҳаво-томчи йўли билан тарқалади. У билан кўпроқ болалар касалланадилар. Вирус аломатлари бўйича сувчечакка ўхшайди ва шу сабабли у кўпинча "турк сувчечаги" деб ҳам аталади. Касалликда тана ва томоқда тошма пайдо бўлади, тана ҳарорати кескин кўтарилади. Қоидага кўра, касаллик 8-10 кундан кейин ўзи ўтиб кетади, бироқ оғир асоратлар ривожланиши ҳолатлари ҳам бўлади.