Зангиота аҳолиси Тошкент шаҳар телефонларига кодсиз чиқиш имкониятига эга бўлади

Ўзбекистон 09 Август 2017 5127

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 8 август куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманида сайёр қабул ташкил қилинди

Учрашувда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в.б. Шерзод Шерматов, туман ҳокими Абдуваҳоб Тамекаев, “Ўзбектелеком” АК бош директори Шуҳрат Қодиров ҳамда соҳанинг масъул раҳбар ва ходимлари иштирок этдилар. 

Учрашув зангиоталиклар учун яхши хабар билан бошланди. Ш.Шерматов туман телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш билан боғлиқ режалар хусусида тўхталиб, айни пайтда “Ўзбектелеком” АК Зангиота туман аҳолиси учун уй телефонидан Тошкент шаҳрига чиқувчи қўнғироқларга шаҳар тарификациясини жорий қилаётганини маълум қилди. Бу эса Зангиота аҳолиси Тошкент шаҳар телефонларига кодсиз чиқиш имкониятига эга бўлишини англатади.

Зангиота туманидаги 117 та қишлоқ аҳоли пунктларининг 61 тасида, 210 дан ортиқ идора ва ташкилотларда ҳамда 60 дан ортиқ маҳаллаларда “Ўзбектелеком” АК Тошкент филиали томонидан телекоммуникация хизматлари кўрсатиб келинмоқда. 2017 йил мобайнида Тошкент вилояти аҳолисидан вазирликка келиб тушган 440 дан зиёд мурожаатларнинг 66 таси мазкур туман аҳолиси томонидан юборилган. 

Учрашувда аҳоли вакиллари ўзларини қийнаётган муайян масалалар мисолида АКТ соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни баён этдилар, алоқа соҳаси хизматларини яхшилаш бўйича тавсия ҳамда таклифларини айтдилар. 

Жумладан, “Токзор” МФЙ раиси Раҳмат Маҳмудов сўзга чиқиб, маҳалла ҳудудида янги қурилган 245 та хонадонни шаҳар телефонлари билан таъминланишида амалий ёрдам сўради. Масала шу ернинг ўзида ҳал бўлди. “Ўзбектелеком” АК ҳамда туман телекоммуникация боғламаси раҳбариятига янги хонадонларни Тошкент шаҳар телефон тармоғига улаш вазифаси топширилди.

“Туркистон” қишлоғи аҳолиси сўзларига кўра, бу ҳудудда 12 та маҳалла мавжуд, айни пайтда аҳолининг “Иттифоқ” тармоқ станциясидан фойдаланишини, алоқада узилишлар мавжуд экан. Бу муаммога нисбатан Зангиота туман телекоммуникация бошқармаси раҳбари “Иттифоқ” тармоқ станциясида 10 августга қадар янги авлод телефон станциялари ишга туширилишини, айни пайтда улаш ишлари амалга оширилаётгани маълум қилди. 

Зангиота туманида жойлашган Назарбек ҳудудидаги “Алоқа” МФЙ фуқароси Анвар Аҳмаджонов ҳудуддаги алоқа тармоқларининг яроқсиз ҳолатга келганлиги, бу эса алоқа ва интернет хизматларининг сифатига таъсир қилаётганини айтиб, амалий ёрдам сўради.

Шунингдек, Эшонгузар қўрғонидаги “Дўстлик” маҳалласи раиси Наримон Ҳожибоев Эшонгузар қўрғони ҳудудидаги телефон алоқаси осма симлари эскирганлиги, уларнинг тез-тез узилиши оқибатида ҳудуддаги аҳолининг телефон алоқаси хизматлари ўчишига олиб келаётганлиги ҳамда айрим кўчалардаги янги симларни тартибсиз жойлашганлиги бўйича мурожаат этди.

“Ўзбектелеком” АК, Алоқа инспекциясининг туман бўлинмасига мазкур масалаларни яқиндан ўрганиб, зарур тадбирларни амалга ошириш, камчиликлар юзасидан тегишли масъул шахсларга чоралар қўллаш вазифаси юклатилди.

Шу билан бирга, аҳоли томонидан Интернет ва IP-TV хизматлари учун телекоммуникация қурилмаларини кредит ёки лизинг асосида бериш имкониятлари яратиш бўйича таклиф берилди. Бу таклиф юзасидан вазифаларни амалга ошириш “Ўзбектелеком” АК раҳбари Ш.Қодиров зиммасига юклатилди.

Сайёр қабулда туман ҳокими вазирлик билан ҳамкорликда Зангиота ҳудудидаги 85 та маҳаллани ўзаро боғлайдиган ягона маълумотлар тизимини ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурди. Вазирлик раҳбарининг “Маҳалла” тарифини алоқа тизимини тажриба сифатида ишга тушириш таклифи аҳоли вакиллари томонидан илиқ қарши олинди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7756 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8606 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51040 Жамият
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 3072 Lifestyle
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 5405 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 931 Жамият
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ҳиндистоннинг таҳлилий марказлари вакиллари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар