Яккасарой туманида ўтказилаётган “Тозалаш” тадбири давомида  Яккасарой туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан Россия Федерациясининг фуқаролигини олишга керакли бўлган ҳужжатларни расмийлаштиришга ва давлат божларини тўлатиб беришга ваъда қилиб, 2.500 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган шахс қўлга олинди.

Бу ҳақда Кун.uz’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Яккасарой тумани Ш.Руставели кўчасида жойлашган “Ла-Буфет” номли кафеда, 1966 йилда туғилган Яшнобод туманида яшовчи Колесов Владимир, 1963 йилда туғилган фуқаро Ш.О.га Россия Федерациясининг фуқаролигини олишга керакли бўлган ҳужжатларни расмийлаштиришга ва давлат божларини тўлатиб беришга ваъда қилиб, 2.500 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланиб, ушланди.

Яккасарой туман ИИБ томонидан фуқаро Колесов Владимирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-модда 1-қисми билан  жиноят иши кўзғатилди.