Яман қирғоқлари яқинида контрабандачилар тахминан 180 қочқинни кемадан очиқ денгизга сакрашга мажбурлашди. Бу ҳақда Миграция бўйича халқаро ташкилот хабар берган.

Хабар қилинишича, беш киши ҳалок бўлди, яна 50 кишининг қаерда экани номаълум.

Ҳодиса Ливия соҳилларида 155 қочқин қутқарилганидан икки кун ўтиб рўй берган.