Ассанж Google'дан ҳайдалган мутахассисга иш таклиф қилди

Технология 10 Август 2017 3674

Жулиан Ассанж Google’дан аёллар IT соҳада муваффақиятга эриша олмаслигини айтгани сабаб ишдан бўшатилган Жеймс Дейморга WikiLeaks’да иш таклиф қилди. Бу ҳақда Ассанж твиттердаги саҳифасида ёзган.

Деймор ҳамкасбларига 10 бетдан иборат хат юбориб, унда жинсий жиҳатдан нотенгликка эътибор қаратмоқчи бўлган. Унинг сўзларига кўра, жамоада жинс бўйича ажратиш эркак ва аёллар ўртасидаги биологик фарқ ҳисобидан пайдо бўлган, Google эса, IT-соҳада аёллар ҳуқуқларини тенглаштиришга уриниб, бу фарқни янада кучайтирмоқда ва можароларни келтириб чиқармоқда.

Орадан бир қанча вақт ўтгач эса, Жеймс Деймор Google’дан эркаклар технологик соҳага биологик жиҳатдан аёлларга қараганда кўпроқ мойил бўлиши ҳақида маълум қилгани туфайли ишдан бўшатилгани тўғрисида маълумот пайдо бўлди. Ассанж мутахассисни қўллаб-қувватлашга қарор қилди ҳамда унга “қўрқоқлар учун цензура” сўзлари билан иш таклиф этди.

Аввалроқ 60дан ортиқ аёл Google’ни судга бермоқчи экани хабар қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар