2017 йилнинг 25 августига қадар Тошкент метрополитенининг барча станцияларига электр энергиясини тежовчи чироқлар ўрнатилади. Бу ҳақда "Тошкент метрополитени" УК вакили Халқаро Пресс-клубнинг “Ўзбекистон темир йўллари: янги лойиҳалар ва замонавий хизмат” мавзусига бағишланган навбатдаги сессиясида хабар қилди. 

Дарҳақиқат, метрополитеннинг айрим станциялари ичида чироқларнинг етишмаслиги, бунинг натижасида бинонинг айрим қисми қоронғулашиб қолиши сир эмас. Вакилнинг сўзларига кўра, айрим станциялар, жумладан, Ўзбекистон, Чилонзор, Машинасозлар бекатлари ёритгичлар билан тўлиқ таъминланади. Ҳозирда ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича керакли ишлар бажарилмоқда. 25 августдан барча станцияларга ёритувчи чироқлар ўрнатилади. 

Маълум бўлишича, айни дамда кунига 200 мингдан ошиқ аҳоли Тошкент метроси хизматидан фойдаланади.