Банклардан аҳолига бериладиган кредит фоизлари ошдими?

Жамият 10 Август 2017 26205

САВОЛ: Яқин кунларда банк томонидан аҳолига бериладиган 9 фоизлик кредит 14 фоизига айлангани тўғрисида қарор қабул қилинди, деб эшитдим. Шу муносабат билан тумандаги банк филиаллари кредит беришни номаълум муддатга тўхтатган. Бу муддат қачонгача давом этади.?

Жайрона Орифжон қизи Зоирова.

ЖАВОБ: Жорий йилнинг 28 июнидан бошлаб нарх-навога монетар факторларнинг таъсирини камайтириш ва инфляцияни жиловлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қайта молиялаш ставкаси 9% дан 14% га кўтарилди.

Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг оширилиши тижорат банкларининг кредит ставкалари ва депозитлари фоизининг ўзгаришига таъсир қилади.

Таъкидлаш лозимки, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ банклар банк операцияларини амалга оширишга доир қарорлар қабул қилишда мустақилдирлар ва банк операциялари бўйича фоиз ставкалари ва воситачилик ҳақи миқдори банклар томонидан мустақил белгиланади.

Шунингдек, мазкур Қонуннинг 31-моддасига асосан банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар шартномалар асосида амалга оширилади.

Шу ўринда, тижорат банклари томонидан кредитлар ажратилиши банкнинг ички кредит сиёсати ҳамда молиявий ҳолатидан келиб чиқиб амалга оширилиши билдирилади

Саволга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки юридик бошқармаси бош юрисконсульти С.Отахонов жавоб берди

Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга.

 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 25015 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54984 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65364 Жамият
Бемор нега ўлим олдидан яхши кайфиятда бўлади?
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
25 август куни Ўзбекистонда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 614 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 691 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 462 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар