САВОЛ: Ассалому алайкум! Мен ўғлим Амирбек Акмалжон ўғли Адҳамжоновнинг Москвадаги Косигин номли РДУда ўқиши сабабли, унинг шартнома тўловини (Россия рублида) қандай ва қанча миқдоргача ҳамда қанча муддат ичида (2017 йил 1 сентябргача тўлашим шарт) тўлашим ҳақида, шу билан Ўзбекистон ҳудудидаги қайси банклардан амалий ёрдам олишим мумкинлиги ҳақида тушунча берсангиз. Маслаҳат, тушунча учун аввалдан раҳмат.

Акмал Абдурахимов.

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 январдаги «Жисмоний шахсларга хорижий валютани сотиш тартибини янада либераллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1914-сонли Қарорига асосан 2013 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг резидентлари — жисмоний шахсларга ваколатли банклар томонидан чет эл валютасини халқаро тўлов карталаридан фойдаланган ҳолда нақдсиз шаклда сотиш банкларнинг конверсион операциялар бўлимлари орқали амалга оширилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, нақдсиз кўринишдаги чет эл валютасини сотиб олиш учун ваколатли тижорат банкларида ташкил этилган конверсион операциялар бўлимларига бевосита мурожаат этилиши мумкинлиги билдирилади.

Саволга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки юридик бошқармаси бош юрисконсульти С.Отахонов жавоб берди.

Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга.