Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раисининг ижтимоий статистика бўйича янги ўринбосари тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбари расмий сайти хабар берди.

Хабарга кўра, Маҳмуджон Жўрақулович Зиёдуллаев Давлат статистика қўмитаси раисининг ижтимоий статистика ўринбосари лавозимига тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 августда бу ҳақдаги тегишли қарорни имзолади.