Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси бош мураббийи Петер Бош матбуот анжуманида маълум қилдики, жамоа ҳужумчиси Усмон Дембеле бугунги машғулотларга келмаган.

«Дембеле бугунги машғулотларда қатнашмади. Биз у билан боғланишга ҳаракат қилдик, аммо бефойда бўлди. Умид қиламизки, бирон кўнгилсизлик рўй бермаган», – деган мураббий.

Ушбу 20 ёшли французни «Барселона» сотиб олмоқчи ва 100 млн евро таклиф қилмоқда. Немислар клуби эса унинг трансфери учун 150 миллион евро талаб этмоқда.

Бироз олдинроқ «Реал» ушбу футболчи учун курашга қўшилгани ҳақида хабар пайдо бўлганди.