Дунё қурол-яроғлар ишлаб чиқарувчи компаниялар акциялари рекорд қўймоқда 

Иқтисодиёт 10 Август 2017 8271
Фото: AFP

АҚШ мудофаа вазирлиги билан жорий шартномаларга эга бўлган мудофаа компаниялари қимматли қоғозлари нархлари рекорд қўймоқда. Бунга АҚШ ва КХДР ўртасидаги даҳанаки жанг кучайиб бораётгани сабаб бўлаяпти.

Хусусан, Lockheed Martin акцияси 9 август кунги савдолар ёпилишида 1,7 фоизга ўсиб, 305,22 долларни ташкил этди. Бундан аввалроқ, компания бош менежери Тим Ке¬хилл Lockheed Martin компаниясининг ракеталарга қарши мудофаа тизимларига қизиқиш юқори эканини қайд этган эди. 

Tomahawk қанотли ракеталарини ишлаб чиқарувчи Raytheon акцияси 2,57 фоизга кўтарилиб, 179,3 долларга етган. Northrop Grumman акцияси 1,23 фоиз қимматлашиб, 273,1 долларга, L3 Technologies акцияси 2 фоизга юқорилаб, 181,73 долларга етгани хабар қилинмоқда. Дональд Трамп президент этиб сайланганидан бери iShares U.S. Aerospace & Defense ETF индекси 30 фоизга ўсган. 

Аввалроқ, КХДР август ойи ўрталарига келиб АҚШнинг Гуам оролларидаги ҳарбий иншоотларига зарба бериш бўйича режани ишлаб чиқиши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. 

Кўпроқ янгиликлар