Евроиттифоқ кенгаши КХДРга қарши санкциялар рўйхатига тўққиз жисмоний ва тўрт юридик шахсни киритди. Бу ҳақда кенгаш хабарида айтилади.

Шунингдек, маълум бўлишича, санкциялар мамлакат ташқи савдо давлат банкига нисбатан ҳам киритилди.

Кўрсатилган шахсларнинг ЕИ давлатларига кириши тақиқланди, уларнинг активлари эса музлатиб қўйилади.

Аввалроқ Пхеньянда БМТ санкцияларининг кучайтирилишига қарши катта митинг бўлиб ўтгани хабар берилганди.