Fitch рейтинг агентлиги жаҳон иқтисодиёти ўсиш суръатларини қайта кўриб чиқди. Рейтинг агентлиги бу рақамни 2017 йилда 2,9 фоиздан 3 фоизга, 2018 йилда 3,1 фоиздан 3,2 фоизга ўзгартирди. 

Fitch бош иқтисодчиси Брайан Култонга кўра, «қайта кўриб чиқиш зарурати ривожланаётган бозорлар, хусусан Хитой туфайли пайдо бўлди». Fitch баҳоларига биноан, ХХР иқтисодиётида секинлашув кутилмоқда, шунга қарамай, ўсиш суръати сезиларли бўлиб қолади. У 2017 йилда 6,7 фоизни ташкил этса, 2018 йилда 6,3 фоиз бўлиши тахмин қилинаяпти. 

Агентликнинг хабар қилишича, АҚШ ЯИМ иккинчи чоракда 0,6 фоизга ўсган. Бунга бизнесга киритилаётган сармоялар асос бўлган. Евроҳудудда ЯИМ ўсиши ҳм 0,6 фоизни ташкил этган, бунда Испания ва Франция ижобий натижа кўрсатмоқда. Буюк Британияда ЯИМ ўсиши 0,3 фоиздан ўзгармаган.