АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Northrop F-5 қирувчиси Флорида қирғоқлари яқинида ҳалокатга учради. Бу машғулот парвози давомида рўй берди, деб хабар қилмоқда АҚШ ҲДК твиттерда.

Таъкидланишича, самолёт океанга қулаган.

Учувчи парашют ёрдамида сакраб қолишга улгурган ва жиддий жароҳатлар олмади.

Аввалроқ АҚШ бомбардимончилари КХДР таҳдидларига тайёрланиш учун Гуамдан парвоз қилгани хабар берилганди