Forbes дунёнинг энг инновацион компаниялари рўйхати эълон қилди​

Жаҳон 10 Август 2017 6817

Forbes журнали еттинчи марта дунёнинг энг инновацион компаниялари рўйхати эълон қилди. Унга кўра, ўтган 2 йил мобайнида дунёнинг иккинчи инновацион компанияси мақомида бўлиб келган Salesforce эндиликда етакчига айланиб қолган, кетидан Tesla Motors ва учинчи ўриндан рақобатчилардан 8 поғона илгарилаб кетган Amazon компанияси жой олган

Рўйхатнинг кучли бешталигини кино саноатида ўз ўрнига эга бўлган Netflix жамоаси якунлаб берса, тўртинчи ўрин Осиё вакиллари - Shanghai Raas Blood Products компаниясига насиб қилди.

Innovators DNA фирмаси мутахассислари билан ҳамкорликда тузилган мазкур рўйхат асосида бозорга янги ўйинчиларнинг шиддат билан кириб келиши ҳамда технологик инқилобларни ярата олиши акс эттирилади. Улар қаторида Pandora (75 ўрин), Ultra Beauty (34 ўрин), Constellation​ Software (22 ўрин) ва GenMab (39 ўрин) алоҳида эътиборга лойиқ компаниялар сирасидан ҳисобланади.

Бундан аввалги рўйхатдан тушиб қолган Procter and Gamble (89 ўрин), Intuit (66 ўрин), Yahoo Japan (84 ўрин) ва Pepsico (95 ўрин) корхоналари бу сафар яна кучли юзталик қаторига қайтганини кўришимиз мумкин. Осиёнинг, жумладан Хитой, Ҳиндистон, Индонезия ва Жанубий Кореянинг олтита компанияси дунёнинг энг инновацион компаниялар рўйхатида кучли йигирматалик қаторида кўрсатилган.

Рўйхатдан жой олиш учун компания жамоаси йирик, инновацион ҳамда молиявий даромад келтирувчи лойиҳа устида иш олиб бораётган бўлиши лозим. Шунингдек, халқаро бозорда еттилик меҳнат тажрибаси ва 10 миллиард АҚШ доллари миқдоридан кам бўлмаган капитал айланмасига эга бўлиши сўралади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28674 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15372 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56486 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2229 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1728 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 6422 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1741 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1341 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1987 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар