«Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала янги мавсумда янги рақамда ўйнайдиган бўлди. Бу ҳақда туринликлар матбуот хизмати хабар тарқатди.

Аргентиналик футболчи энди 10-рақамли футболкада ҳаракат қилади. Дибала ўтган мавсумда 21-рақам остида ўйнаганди. 

Поль Погба «Манчестер Юнайтед»га ўтиб кетганидан кейин «Ювентус»да бу рақам бўш турганди. Ўз вақтида «кекса сеньора»нинг 10-рақамли футболкаларида Омар Сивори, Роберто Баджо, Мишель Платини, Алессандро Дель Пьеро каби футболчилар ўйнаган.

«Ювентус» мавсумнинг дастлабки учрашувини 19 август куни «Кальяри»га қарши ўтказади.