Халқаро мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларга умрбод маош тўланади

Спорт 10 Август 2017 41425

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларни тренерларини рағбатлантириш тўғрисида»ги Қарорни имзолади. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» хабар берди.

Қарорда мустақиллик йилларида Ўзбекистон миллий терма жамоалари спортчиларининг Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда халқаро мусобақаларда юксак натижаларни қўлга киритишлари, дунёда Ўзбекистоннинг обрў-эътибори, спорт салоҳияти ва ютуқлари тизимли равишда ошиб боришини таъминлашга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилганлиги таъкидланган.

Айни пайтда, юқори малакали спортчиларни тайёрлашда машаққатли меҳнат ва катта куч талаб этилишини инобатга олган ҳолда спортчиларнинг ўз маҳоратларини мунтазам ошириб боришлари, жисмонан ва маънавий етуклигини таъминлаш билан бирга, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда моддий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириб бориш зарурлиги қайд этилган. 

Шу муносабат билан қабул қилинган мазкур қарорда кенг кўламли миқёсдаги аниқ мақсадли ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган.

Жумладан, Ўзбекистоннинг машҳур спортчиларини жисмоний тарбия ва спорт соҳасини бошқаришга фаол кўмаклашиш, жамоат ва спорт ишларига босқичма-босқич жалб этишга доир «Катта спортдан кейинги фаолият» ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқилиши белгиланган. 

Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларига тўланадиган ойлик тўловлар ва уларни тренерларини бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш миқдорлари аниқ белгилаб берилган. Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, нуфузли халқаро спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар учун умрбод тўланадиган ойлик тўловлар ва уларни тренерларига бериладиган бир марталик пул мукофотлари жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган даромад солиғисиз амалга оширилиши назарда тутилган. 

Қарорга мувофиқ, Олимпия ва Паралимия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари бир йилда бир марта ўзлари учун мақбул бўлган муддатда санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш курсидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар. 

Шунингдек, қарорда Ўзбекистоннинг машҳур спортчиларига хусусий спорт муассасаларини барпо этиб, ўзларининг маҳорат мактаблари фаолиятини кенг йўлга қўйиш имкониятини яратиш мақсадида уларга «ноль» қийматида бинолар бериш, ер ҳамда банклардан кредитлар ажратиш, бошқа имтиёзлар бериш юзасидан зарурий чоралар кўриш белгиланди. Қарор доирасида белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши жисмоний тарбия ва оммавий спортнинг жамиятимиз ҳаётидаги ролини янада кучайтириш, спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчилар ва уларни тренерлари меҳнатини муносиб рағбатлантириш, қолаверса, нуфузли халқаро майдонларда Ватанимиз байроғини баланд кўтариб келаётган машҳур спортчиларимиз сафларини тобора кенгайтиришга хизмат қилади. 

Қарорнинг тўлиқ матни матбуотда эълон қилинади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7804 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8663 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51070 Жамият
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 3333 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 3926 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 5778 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 1011 Жамият
Кўпроқ янгиликлар