iPhone 8 нафақат эгасининг юзини фарқлайди, балки у экранга қараётганини тушунадиган бўлади

Технология 10 Август 2017 7122

Ирландиялик дастурчи июль ойи охирида HomePod “ақлли” товуш чиқарувчи колонкаси прошивкасида BiometricKit фреймворкига оид тафсилотларни аниқлади. Унга кўра iPhone 8’да юзни сканердан ўтказиш функциясини татбиқ этиш мўлжалланмоқда. Bloomberg манбаларига кўра, Apple Touch ID’дан ишлаб чиқаришдаги муаммолар (сканерни экранга жойлаштириш мушкул) сабаб воз кечмоқчи ҳам уни шахсни камера ёки Pearl ID номли махсус сенсор ёрдамида таниб олувчи функция билан ўзгартирмоқчи.

Бироқ кейинчалик дастурчилар HomePod прошивкасида юз сканерини бошқа мақсадда қўллаш бўйича вариантни топишди. Биринчидан, прошивкада ёдга олинган функциялардан бирида («resting.Pearl.unlock») айфон ўз эгасининг юзини смартфон ҳаттоки столда турган бўлса ҳам пайқаши мумкин бўлади, бунда уни юзга яқин масофага олиб шарт эмас. Иккинчидан, Pearl ID’ни бошқа ишлаб чиқарувчилар қўллаши мумкин – демак, у нафақат экранни очишда, балки бошқа функцияларни фаоллаштиришда ҳам фойдаланилади: масалан, тўловлар ёки махфий сўзларни очишда.

8 август куни бразилиялик дастурчи Гильерме Рамбо HomePod прошивкасида «supportsAttenuatingTonesForAttentionDetected» - «эътиборАниқлансаТовушларниПасайтиришишмумкин» функциясини топди. Бошқа сўзлар билан айтганда, агарда айфон эгаси экранга қараётганини пайқаса, у товуш ва хабарномалар тебранишини ўчириб қўйиши мумкин, сабаби бундай ҳолатда хабарнома матнининг ўзини кўрсатиш етарли бўлади.

TechCrunch’нинг тахминича, бундай функция кўп нарсада қўлланилиши мумкин. Масалан, айфонни бу хабарномаларга қараш билан очиш мумкин бўлади – қўшимча ниманидир босиш керак эмас. Бундан ташқари, фаоллаштириш экрани умуман йўқ бўлиб кетиши мумкин: агарда фойдаланувчи барибир экранга қараса, ҳамда илова буни билса, ундан фаоллашиш ҳақида яна бир маротаба сўраш керак эмас.

Бироқ, бу ерда қўшимча хавотирлар ҳам келиб чиқади: демак, iPhone 8 ўз эгасини фронтал камера ёрдамида доимий равишда кузатиб боради. Аниқроғи, агарда сизиб чиққан маълумотларга ишонадиган бўлсак, икки фронтал камера ва қўшимча инфрақизил сенсор орқали.

Кўпроқ янгиликлар