Қатар ҳукумати 80 мамлакат фуқаролари учун виза талабларини соддалаштирди ва уларга мамлакатга келишлари билан виза бериш имконини йўлга қўйди. Бу ҳақида Қатарнинг расмий туристик портали Visit Qatar'да хабар берилди. 

Биринчи рўйхатга Франция, Германия, Италия, Греция, Туркия каби 33 мамлакат фуқаролари киритилган. Улар Қатарга келиши билан 180 кунга виза олиши мумкин.

Россия, Беларусь, Украина, Озарбойжон, Қозоғистон каби мамлакатлар кирувчи 47 мамлакат фуқароларига эса 30 кунлик виза берилади. Мазкур виза яна 30 кунга чўзилиши мумкин.