2017 йилнинг иккинчи чорагида Mail.ru Group даромади 36,8 фоизга ўсиб, 13,1 млрд рублни ташкил этди. Компаниянинг маълум қилишича, бу 2012 йилдан бери рекорд даражадаги тушумдир. Гуруҳнинг EBITDA кўрсаткичи апрель-июнь ойларида 6,5 фоизга ошиб, 4,6 млрд рублни ташкил этмоқда. EBITDA бўйича рентабеллик 35 фоиздир. 

Соф фойда 2,1 фоиз ўсиб, 3 млрд рублни ташкил этган. Таҳлилчилар даромад 12, 3 млрд рубль, EBITDA — 4,7 млрд, соф даромад — 3,3 млрд рубль бўлишини тахмин қилишган эди. Даромаднинг асосий қисми рекламадан тушган. Бу борадаги кўрсаткич 28,7 фоизга ўсиб, 5,4 млрд рублни ташкил этган. Таъкидланишича, рекламадан тушаётган даромад ижтимоий тармоқлардаги янгиликлар тасмаси, видео ва мобил рекламадандир. 

MMO-ўйинлар даромади 53,6 фоизга ўсган ва 3,8 млрд рублни ташкил этган. Компаниянинг қайд этишича, гуруҳнинг хорижий даромади улуши илк марта 50 фоизга етмоқда. IVAS сегменти (ижтимоий хизматлар учун фойдаланувчилар тўлови) бир неча йиллар давомидаги турғунликдан сўнг, биринчи марта ижобий ўсишни қайд этди. Даромад 24,4 фоизга ўсиб, 3,4 млрд рублни ташкил этди.

Соф пул қолдиғи июнь ойи охирида 8,6 млрд рублни ташкил этган.