«Пари Сен-Жермен» ҳимоячиси Серж Орье фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттиради.

Le Figaro хабарига кўра, Кот-д’Ивуар терма жамоаси аъзоси бўлган бу 24 ёшли футболчи «МЮ» билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган.

Эндиликда клублар трансфер қийматини келишиб олиши, Орье эса Англияда ишлаш ҳуқуқини қўлга киритиши керак бўлади.

Бундан аввалги хабарларда, «ПСЖ» ушбу ўнг қанот ҳимоячисини сотишга тайёрлиги, унга Англиянинг бошқа бир клуби «Челси» 30 миллион евро таклиф этаётгани айтилганди.

Парижга Дани Алвес келгач, Орьега жамоада жой қолмади. Бу жамоада яна бир ўнг қанот ҳимоячиси бор, бу Бельгия терма жамоаси аъзоси Тома Меньедир.