Мирзиёев қурилиш соҳаси ходимларининг бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади

Ўзбекистон 10 Август 2017 10371
Фото: «Ўзбекистон 24»

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» хабар берди.

«Мамлакатимиз қурилиш соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, мустақиллик йилларида республикамизда амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, қурилиш индустрияси ва миллий меъморчиликни ривожлантириш, тизимга илғор технологияларни жорий этиш ва юқори малакали кадрларни тайёрлаш, замонавий бино ва иншоотларни барпо этиш, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини тубдан ўзгартириш, соҳага оид давлат дастурлари ижросини таъминлаш борасидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирлансин», — дейилади фармонда.

Қуйида мукофотланганлар рўйхати келтирилган:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи»

Хушанов Нуритдин Нуржанович — Нукус шаҳридаги «Жайҳун универсал қурилиш» масъулияти чекланган жамияти директори, Қорақалпоғистон Республикаси

«Фидокорона хизматлари учун» ордени

Бобожонов Бекпўлат Ҳайитович — Шовот туманидаги «Шовот темир-бетон» хусусий корхонаси бош муҳандиси, Хоразм вилояти

Магрупов Юлдаш Дадажанович — «Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри лойиҳа илмий-текшириш давлат институти» давлат унитар корхонаси бош директори

«Меҳнат шуҳрати» ордени

Ахмедов Бахтиёр Ағзамович — Жиззах шаҳридаги «Агроквант» масъулияти чекланган жамияти директори, Жиззах вилояти

Рахманов Алишер Рахимович — Олмазор туманидаги «Ижод-ижод» хусусий корхонаси бош директори, Тошкент шаҳри

Саматов Баходир Умарханович — Наманган шаҳридаги «Дизайн тараққиёт» хусусий корхонаси раҳбари, Наманган вилояти

Юлдашев Олимджан Маджидович — «Ўзоғирсаноатлойиҳа» акциядорлик жамияти бош директори

«Дўстлик» ордени

Пармонов Мухторали Орипович — Марғилон шаҳридаги «Файз-Бинокор Олтиариқ» хусусий қурилиш-монтаж корхонаси бош муҳандиси, Фарғона вилояти

Саидов Нуриддин Наврузович — Бухоро туманидаги «Бунёдкор Изатилло Сохтимон» хусусий корхонаси раҳбари, Бухоро вилояти

Турдиев Абдуқаҳор Абдуқодирович — Шайхонтоҳур туманидаги «Карат проект» масъулияти чекланган жамияти лойиҳалар бош архитектори, Тошкент шаҳри

Хожибоев Рустамбек Тожибоевич — Бўз туманидаги «Ихтисослашган Шаҳрихон қурилиш» ихтисослаштирилган қурилиш-таъмирлаш хусусий корхонаси раҳбари, Андижон вилояти

Ярошенко Александр Николаевич — «Ўзмахсусмонтажқурилиш» акциядорлик компаниясининг «93-махсус трест» акциядорлик жамияти бош пайвандловчиси

«Шуҳрат» медали

Бегматов Самандар Махамович — Хатирчи туманидаги «Хатирчи сервис» масъулияти чекланган жамияти директори, Навоий вилояти

Бозарқулов Фозил Ражабович — Термиз шаҳридаги «Термиз-таъминот» саноат қурилиш-таъминот хусусий корхонаси директори, Сурхондарё вилояти

Вафоев Шерзод Сулейманович — Сирдарё туманидаги «Бекзодшер қурилиш сервис» масъулияти чекланган жамияти директори, Сирдарё вилояти

Ғаппаров Вoҳидхон Ғаниевич — Наманган туманидаги «Ровустон қурилиш сервис» масъулияти чекланган жамияти директори, Наманган вилояти

Розиқов Қаҳрамон Тухтаевич — Нарпай туманидаги «Нарпай стандарт қурилиш» хусусий корхонаси раҳбари, Самарқанд вилояти

Уразбаев Мадияр Сарсенбаевич — Нукус шаҳридаги «317-кўчма механизациялашган колонна» масъулияти чекланган жамияти раиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Халилов Жаббор Ибрагимович — Косон туманидаги «Пудина Қувончбек» масъулияти чекланган жамияти директори, Қашқадарё вилояти

Худайберганов Ахмадали — Чиноз туманидаги «33-хўжаликлараро кўчма механизациялашган колонна» масъулияти чекланган жамияти раиси, Тошкент вилояти

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4248 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5109 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20761 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49710 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3841 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2268 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4212 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2403 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3615 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3691 Технология
Кўпроқ янгиликлар