Швециянинг кўплаб савдо компаниялари мамлакатда 2030 йилгача нақд пул муомаладан йўқолади, деб ҳисобламоқдалар. Бу ҳақда Қироллик техника университети маълумотларига иқтибос келтирган ҳолда SvD нашри хабар бермоқда

Университет илмий ходими Никлас Арвидссоннинг айтишича, Швециянинг аксарият аҳолиси мамлакат банкларига ишонади. Унинг таъкидлашича, банклар учун нақд билан ишлаш фақатгина харажатларни англатади.

Таъкидланишича, айни вақтда Швецияда нақдсиз кўринишдаги тўловлар ҳажми 80 фоизни ташкил қилади.