Президент фармони билан Ҳисоб палатаси фаолияти тубдан такомиллаштирилади

Ўзбекистон 10 Август 2017 13284

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Фармонда таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ташқи аудит ва молиявий назоратнинг энг юқори органи ҳисобланади.

Палата ўз ваколатларини мустақил равишда бажаради ва барча давлат идоралари ҳамда ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларидан эркин бўлади ва ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсунади, унга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ҳисобот беради.

Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси Президентига тизимли асосда ўз фаолияти, жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушумлар тўлиқлигини таъминлаш бўйича фаолияти ҳақида маълумот тақдим этади.

Фармонга кўра, палата Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳалари параметрларини шакллантириш ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор жиҳатларига мослигини тизимли таҳлил қилади, қабул қилинаётган давлат ва ҳудудий дастурларни молиялаштириш манбалари аудитини таъминлайди.

Шунингдек, палата бюджет тизими бюджетларига маблағлар ва бюджетдан ташқари бошқа маблағлар тўлиқ тушишини ўрганиб боради ҳамда назорат қилади, замонавий ахборот технологияларини қўллашни кенгайтириш орқали бюджет даромадларини оширишни аниқлайди ва захираларини сафарбар қилади.

Ҳисоб палатаси бюджети тизими бюджетлари ва бюджетдан ташқари бошқа маблағлар ҳисобидан харажатларнинг самарадорлиги ва қонунийлилигини аудитдан ўтказади, уларни барча даражаларда қисқартириш бўйича захираларни аниқлайди в.ҳ.

Ҳисоб палатасига Ўзбекистон Республикаси пул-кредит ва валюта сиёсати, давлат активлари ва мажбуриятлари ҳолати, олтин-валюта захираларини бошқаришни, шунингдек, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан амалга оширилувчи амалиётларни ташқи аудитдан ўтказиш вазифаси ҳам топширилди.

Ўзбекистон раҳбари Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тузилмаси ҳамда штат бирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлади.

Президент Ҳисоб палатасига давлат органлари ва ташкилотларининг юклатилган вазифаларни бажаришда қўлланилувчи  маълумотлар базасига кириш, давлат органлари ва ташкилотларига ўз ваколатлари доирасида уларнинг маълумотлар базасидаги номувофиқликни бартараф этиш бўйича бажариш учун мажбурий бўлган тақдимномани киритиш ва молия, солиқ ҳамда бошқа органлар ходимларини Давлат бюджети даромадлар прогнози тўғрилигини баҳолаш бўйича амалга оширилувчи тадбирларга жалб этиш ҳуқуқини берди. 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 94121 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46078 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51344 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9176 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20023 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 141 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 531 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 389 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1314 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар